Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жаҳолатга қарши маърифат билан
23 Nov 2017
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уни тарғиб этишда диний соҳа ҳамда маънавият тарғиботчилари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят, шаҳар ва туманлардаги вакиллари, имом-хатиблар, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлимлари раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий кенгашлар раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

9.jpg

– Жорий йилда юртимизда диний-маърифий соҳада оламшумул ишлар амалга оширилди ва бу изчил давом эттирилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Ш.Исломов. – Бухорода Мир Араб олий мадрасаси, Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқандда “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактаблари ташкил этилгани, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётгани, ушбу марказ қошида Ислом академияси очилиши, ислом ўқув муассасаларига қабулнинг кўпайтирилиши нафақат юртимиз, балки ислом оламида ҳам муҳим воқеа бўлди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бир қатор нуфузли халқаро анжуманларда қилган маърузалари ҳам жаҳон миқёсида кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги маърузаларида диний жаҳолат, халқаро терроризмнинг илдизлари, дунё хамжамиятини ташвишга солаётган муаммо ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида аниқ таклифлар ўртага ташланди. Айниқса, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи умумжаҳон келажагига дахлдорлиги билан муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимиз софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари, ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар, турли хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг муҳим йўналишлари мавзуларида маърузалар тингланди. “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” деб номланган видеолавҳа намойиш этилди.


Manba: ЎзА / Ko'rishlar: 393

So'rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech