Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
01 noyabr 2017 y. - 13 dekabr 2017 y.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасида фуқароларимизнинг дунёқараши ўзгарди. Бугун кишилар ўз ҳуқуқлари, хусусан, истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўпгина маълумотларга эга эканини улардан тушаётган кўп сонли ариза ва мурожаатлардан ҳам билиш мумкин.

Бу борада маҳаллалар қошидаги Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари муҳим омил бўлмоқда.

Комиссияларнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларидаги кенг иштирокини таъминлаш, йиғин ҳудудида қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим масалалардан биридир.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунида белгиланган масалаларни амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Кенгаш ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади.

Шундай экан, меморандумнинг имзоланиши, ўз навбатида, ҳамкорлик доирасида маҳаллалардаги Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган вазифалар ижроси устидан изчил назоратни амалга оширишда асосий меъёрий ҳужжатга айланди.

— Маҳаллалар ҳудудидаги хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконларидаги маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ва бир қатор масалаларда йиғинлар қошидаги Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар фаол иш олиб боришмоқда, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Азимжон Мирзажонов. — Аммо йўналишда бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд эдики, улардан кўз юмиб бўлмайди. Шу боисдан мазкур ҳамкорлик меморандум аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этишда ёрдам бўлди.

Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов иштирок этди.


  Ro’yxatga qaytish

So'rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech