Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
02 ноября 2017 г. - 16 декабря 2017 г.

Бугунги глобаллашув даврида турли таҳдидлар, хусусан, «оммавий маданият», диний экстремизм ниқоби остидаги хатарлар кучаяётган бир пайтда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла институти муҳим ўрин тутади.

Шу боисдан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши томонидан «Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари» мавзусида ўтказилган ўқув-семинар йиғинлар ва улар қошидаги жамоатчилик тузилмалари ишини жонлантириш, тизим фаолларининг давлат органлари, биринчи навбатда, ҳудудий профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда долзарб аҳамият касб этди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Ушбу ўқув-семинарда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва ҳудудий кенгашлар ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, Касаба уюшмалари, Ёшлар иттифоқи каби ташкилотларнинг туманлардаги тузилмалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари фаоллари, профилактика инспекторлари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Унда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик учун фаоллар, профилактика инспекторлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ўртасида аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, йиғинлардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўп содир этилган ҳудудларда маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этишда кўча бошлиқлари, уй бошлиқлари, комиссиялар аъзоларини кенг жалб этиш муҳим экани қайд этилди.

Замонавий инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўтказилган анжуманда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, аниқланган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, бу борада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Тадбирларда, шунингдек, йиғинларнинг илғор тажрибалари, ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ўзига хос усулларини оммалаштириш хусусида фикр юритилди.

Бундай ўқув-семинарлар республикамизнинг барча туманларида давом этмоқда.


  Назад к списку

Соцопрос

Нравится ли Вам наш сайт?
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech