Мирзаджанова Дилшода Мухтаровна

Меҳнат фаолиятини 1989 йил Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 19-мактаб ўқитувчилигидан бошлаган.
1991-2008 йилларда Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси, психология кафедраси мудири, илмий ишлар бўйича университет проректори лавозимигача бўлган вазифаларда ишлаган.
2008-2014 йиллари Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қўқон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Оила ва хотин- қизлар ҳамда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларига услубий-амалий кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
2017 йил июль ойидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Психология фанлари номзоди, доцент.