Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
«Велосипед спорти фахрийлари» веломорофони ўтказилди
6 Nov 2018

Ўзбекистон велосипед спорти Федерасияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармаси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда «Велосипед спорти фахрийлари» шиори остида фахрийлар веломарафони ўтказилди.

Мусобақа велосипед спорти фахрийларининг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Унда пойтахтимизнинг спортга ошно 55 ёшдан 65 ёшгача ҳамда 65 ёш ва ундан юқори бўлган фахрийлар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа якуни бўйича 55 ёшдан 65 ёшгача бўлганлар ўртасида Шуҳрат Азимжонов биринчи, Абдулла Кабиров иккинчи, Акмал Ғаниев учинчи ўринни қўлга киритди. 65 ёш ва ундан юқори бўлган фахрийлар ўртасида эса Ордин Александр, Шуҳратулла Алламуратов ва Абдукарим Абдушукуровлар кучлик учталикни банд этишди. Ғолиблар ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Манба: Республика кенгаши Ахборот хизмати / Кўришлар: 33

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech