Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
УНИВЕРСИАДА-2019: теннисчиларимиз финалга чиқди
12 Jul 2019

Мусобақанинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида кетма-кет ғалаба қозониб келаётган теннисчи йигитларимиз Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тандеми бугун яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди.

Улар эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларининг ярим финалида хитойлик Хао Ву ва Шуаи Ху жуфтлигига қарши кортга чиқди ва 7/6 (2), 6/2 ҳисобларида муваффақият қозониб, Универсиада-2019 финалига йўлланма олди.

Спорт-1-1.jpg

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлаган Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тандеми дастлаб таиландлик рақибларини, тўртинчи даврада эса Жанубий Африка ҳамда чорак финалда Хитой Тайпейи вакилларини мағлубиятга учратди.

Эртага ўтказиладиган финал ўйинида вакилларимиз Жанубий кореялик Сеочан Хонг ва Санхуи Шин жуфтлигига қарши кортга тушади. Биз бўлажак ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: ЎзА / Кўришлар: 149

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech