Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Таълимда сифат ва давомат доимий назоратда.
30 May 2018

Таълимда сифат ва давомат доимий назоратда

 Таълим муассасаларига бириктирилган маҳалла фаоллари деярли ҳар куни мактаблардаги таълим сифатини ва давоматини назорат қилиб, ҳисобот бериб боришади. Бу эса аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бермоқда. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «1-Чархи Камолон» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлганимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилганига гувоҳ бўлдик. Маҳаллага кираверишингиз билан кўчанинг тозалиги, ҳовлиларнинг озодалиги, турли манзарали ва мевали дарахтларнинг кўплиги диққатингизни тортади. Ҳудуддаги 374 хонадонда уч минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади, шулардан мингдан ортиғи ёшлар.

Маҳаллаларда ёшларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етишини таъминлаш, уларнинг таълим-тарбия олиши, иш билан таъминланишини назорат қилиш ва бу йў­налишда уларга маслаҳат ва ёр­дам бериш, ўғил-қизларнинг дарслардан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида турли қонунбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлиги изчил йўлга қўйилган.Таълим муассасаларига бириктирилган маҳалла фаоллари деярли ҳар куни мактаблардаги таълим сифатини ва давоматини назорат қи­либ, ҳисобот бериб боришади. Бу эса аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бермоқда. Кимнинг фарзанди дарс қолдиряпти ёки қайси ўқувчи ўзлаштиришдан ортда қолган, юриш-туришида ўзгаришлар бўлса, ота-онаси, устозлари билан суҳбат уюштирилади. Сабаби аниқланиб, зарур чора-тадбирлар кў­рилади. Мактабларда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини кучайтириш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, ёшларни турли салбий иллатлар, таҳдид ва таъсирлардан ҳимоя қилиш, огоҳликка, ҳушёрликка ундаш бўйича мунтазам учрашув, давра суҳбатлари уюштирилмоқда.

Маҳаллада ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам яхши тажриба шаклланган. Бу ерда спортнинг шахмат-шашка, шарқ якка кураши турлари бўйича тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Унда 50 дан ортиқ ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланаётир. Спортчилар орасида
нафақат мамлакатимиз, балки Осиё ва жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар борлиги қувонарлидир. Жумладан, Осиё чемпионлари Шаҳзод Жўраев, Мадина Маннопова, спорт устаси Шерзод Ашуров — маҳалла фахри. Шу пайтгача ҳудудда кичик спорт тўгаракларидан ташқари, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит йўқ эди. Айни пайтда тадбиркор Шахобиддин Тўлагановнинг ташаббуси билан бу муаммо ўз ечимини топди. Тез кунларда замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилади.

Манба: (Нурия ХАЙРУЛЛАЕВА, ЎзДЖТУ талабаси.) / Кўришлар: 308

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech