Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ШАШТИ БАЛАНД, МАҚСАДИ ОЛИЙ
5 Jun 2018

Пойтахтимизнинг Миробод тумани «Заминобод» маҳалласида Маматқуловлар оиласига ҳавас қилиб спортга ошно тутинганлар талайгина. Оиланинг 3 нафар фарзанди дарсдан сўнг спорт тўгаракларига шошилади. Фаёзиддин ва Азизахон спорт гимнастикаси, Нурлан эса сузиш билан шуғулланмоқда.

— Спорт гимнастикасига 9 ёшимда қизиқиб қолганман, — дейди Фаёзиддин. — Сўнг дўстларим билан тўгаракка қатнашганмиз. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги спорт билан шуғулланмай қўйишди. Мен эса ўз устимда ишлашдан тўхтамадим. Менга ҳавас қилиб синглим ҳам тўгаракка аъзо бўлди. Айни дамда у Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мен эса Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга эришдим. Қозоғистонда ўтган халқаро турнирдаги иштироким ҳақиқий маънода маҳоратимни оширди.

Фаёзиддин жорий йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли қатнашди. Унинг бу омадли юриши Аргентина майдонларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконини берди. Ватанимиз номини дунёга ёйишни қалбига туккан спортчимиз айни дамда Қозоғистонда ўтадиган Осиё кубоги баҳсларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Келажак бунёдкорларининг шашти баланд, мақсади олий. Муҳими, уларнинг юрагида Ватан ишқи жўш урмоқда. Олдинда эса тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси — Олимпиада ўйинлари.

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган мазкур беллашувларда яхши натижалар қўлга киритилишига ишонамиз.

Манба: Садоқат МАХСУМОВА «Mahalla» / Кўришлар: 298

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech