Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Полвонларимиз мусобақани тўртта медаль билан бошлади
17 Jan 2020

Италия пойтахти Рим шаҳрида спорт курашлари бўйича жорий йили Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи халқаро турнир бошланди.

Унда полвонлар эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича баҳсларида ўз омадини синаб кўради. Мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши усталари гиламга чиқди.

Ушбу беллашувларда ҳамюртларимиздан тўрт нафари ўз омадини синаб кўрди. 67 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Маҳмуд Бахшиллоев чорак финада италиялик Рубен Марвайсни, ярим финалда венесуэлалик Хавьер Паленсия Пуэнтесни, ҳал қилувчи финалда эса мисрлик Муҳаммад Эл Сайид Абуҳалиманини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Вазни 60 килограммгача бўлган полвонимиз Исломжон Баҳромов финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, ушбу вазнда Феруз Тўхтаев бронза медалини қўлга киритди.

Энг оғир (-130 кг) вазндаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев бронза медали учун ўтган беллашувда норвегиялик Оскар Марвикни йирик ҳисобда енгди.

Манба: ЎзА / Кўришлар: 57

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech