Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Олмалиқ шаҳрида ёшлар марафони бўлиб ўтди
21 Oct 2019

Олмалиқ шаҳрида ёшлар марафони бўлиб ўтди

Олмалиқ шаҳрида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 70 йиллиги муносабати билан комбинат шаҳар маҳаллалар кенгаши ва шаҳар ёшлар иттифоқи билан биргаликда юриш марафони ташкиллаштирилди.

Марафон "Олтин олма" хиёбонидаги концерт дастурига уланди. Марафонда 1000 дан зиёд, концертда эса 3000 дан ошиқ ёшлар иштирок этишди. Концерт дастурида ёшларимиз суйган хонандалардан Сардор Расулов, "Элдидо" гуруҳи ҳамда Жасур Мавлоновлар дилтортар қўшиқларни куйлаб, ёшларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир доирасида ўтказилган инновацион ғоя танлови ғолиблари ташкилотчилар томонидан тантанали тарзда тақдирланишди.

Манба: Олмалиқ шаҳар маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 51

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech