Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Маҳалла-маҳаллага“ футбол турнирига старт берилди
20 Aug 2019

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри маҳаллалари ўртасида мини-футбол бўйича ”Маҳаллага – маҳалла“ турнирига старт берилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг амалга ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур турнир пойтахтимизнинг 11 туманида 29 августга қадар ўтказилади.

Турнирнинг дастлабки кунида Бектемир туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 14-15 ёшли ўғил болалардан иборат 12 жамоа ғолиблик учун беллашди.

Тумандаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада “Роҳат“ жамоасига тенг келадигани топилмади. Финалга қадар етиб борган “Зилола“ жамоаси эса иккинчи поғонадан жой олди. Учинчи ўрин эса “Чашма“ жамоасига насиб этди.

 

Манба: Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 38

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech