Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Кумушхон Файзуллаева 3 та олтин медални қўлга киритди
11 Feb 2020

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича 6-Халқаро бирдамлик мусобақасида Навоий ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг 11 синф ўқувчиси Кумушхон Файзуллаева 71 кг. вазнда иштирок этиб, даст кўтаришда 99 килограмм, силтаб кўтаришда 124 килограмм, икки кураш бўйича эса 223 килограмм натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритди.

Мазкур мактаб интернатининг шу вазн тоифасида қатнашган 8 синф ўқувчиси Нигора Сувонова ҳам даст кўтаришда 89 кг, силтаб кўтаришда 110 кг, жами 199 килограммлик натижа билан кумуш медал соҳибасига айланди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 173
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech