Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Инновацион спорт мажмуалари бунёд этилади
7 Nov 2018

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юртимизда келгусида қуриладиган спорт объектларининг жаҳон андозаларига мослигини таъминлаш мақсадида қатор халқаро компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қў­йилмоқда.

Хусусан, Туркиянинг «Вahadir kul mimarlik inshaat taah.tic.ve san» LTD лойиҳа компанияси билан ўтказилган учрашувда компания томонидан янги технологиялар ва енгил конструкциялар асосида лойиҳалаштирилган объектлар таклиф этилди. Ушбу лойиҳаларнинг аҳамиятли томони шундаки, улар жаҳон стандартлари талабига жавоб бериши билан бир қаторда спорт турларига қараб ихтисослашган лойиҳалар ҳисобланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари хорижий компания вакиллари билан учрашувда қуриладиган спорт иншоотлари узоқ муддат самарали хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб, юртимизнинг ҳар бир ҳудудидаги маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда лойиҳалар ишлаб чиқишни сўради.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича бир қанча муҳим келишувларга эришилди.

Манба: С. Исматов / Кўришлар: 27

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech