Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фахрийлар беллашуви
24 May 2018
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан юртимизда аҳолининг турли қатламларини спортга жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида мусобақалар мактабгача таълим муассаларидан бошланиб, фахрийлар ўртасидаги турнирлар билан давом эттирилмоқда. Шундай мусобақалардан бири Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида бўлиб ўтди. Шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақада 100 нафарга яқин фахрий спортчи ўзаро беллашди.

Беллашувларда Л. Ким (шахмат), Озода Аҳмедова, А.Тоштемиров (шашка), Д. Муродхўжаев (стол тенниси) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

6.jpg

2.jpg

10.jpg

Манба: Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА / Кўришлар: 333

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech