Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Чарм тўп – 2019”: Тошкент вилоятининг кучлилари аниқланди
20 Aug 2019

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида “Чарм тўп – 2019” мусобақасининг 4-босқичи бўлиб ўтди. Унда Нурафшон шаҳридан “Бобур” МФЙ, Янгийўл шаҳридан “Бахт” МФЙ, Юқори Чирчиқ туманидан “Шодлик” МФЙ жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Аввало ўйинга Янгийўл шаҳар ҳамда Юқори Чирчиқ тумани маҳалла жамоалари майдонга тушишди. Ўйин натижасига кўра Юқори Чирчиқ туманининг “Шодлик” МФЙ жамоаси ғолиб бўлди.

“Чарм тўп – 2019” Тошкент вилояти босқичининг финалида Нурафшон шаҳрининг “Бобур” МФЙ, ҳамда Юқори Чирчиқ туманининг “Шодлик” МФЙ жамоалари ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди. Мусобақа финали голларга бой ва қизиқарли ўтди.

Ўйин натижасига кўра 5-1 ҳисобида Нурафшон шаҳрининг “Бобур” МФЙ Тошкент вилояти финалида ғолиб бўлиб Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Манба: Тошкент вилояти маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 30

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech