Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Қувноқлар ва зукколар” беллашуви
24 May 2018

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Нуристон шаҳри “Нуристон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Амир Темур маданият саройида тадбир бўлиб ўтди. “Талимаржон Иссиқлик электр станцияси” корхонаси ҳомийлигида “Кимёгар”, “Нуристон”, “Нурчи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан 7 та жамоа ўртасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловда “Кимёгар” МФЙнинг “Оғалар”, 38-мактабнинг “Довруғи дунёга достон”, “Нурчи” МФЙнинг “Пирамида”, 35-мактабнинг “Парвоз”, “Нуристон” МФЙнинг “Молия юлдузлари”, “Талимаржон” ИЭС “Электр”, 20-мактабнинг “Ёшлар” жамоалари беллашдилар.

Нишон тумани Маҳаллалар кенгаши раисининг 1-ўринбосари Бекназар Сариевнинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этишдан иборат.

3 та шартдан иборат баҳсларда таништирув, қисқа савол-жавоб ва эркин мавзу йўналишларида беллашилди. “Нуристон” МФЙнинг “Молия юлдузлари” гуруҳи жамоалар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Ҳомийлар томонидан совриндорларга қимматбаҳо совғалар ва кубок топширилди.

Манба: Кенгаш матбуот хизмати / Кўришлар: 321

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech