Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Юнусобод тумани “Буюк турон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Джалалов билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага муносабат
17 Jan 2020

Мазкур ҳолатни ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди:

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Буюк турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 10-кўпқаватли уйга хизмат кўрсатувчи “Мафтуна коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 2019 йил сентябрь ойида ёпилиб кетганлиги сабабли “Буюк турон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Джалалов томонидан 2020 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 10-уй фуқароларини йиғиб, ушбу уйни бошқа уй-жой мулкдорлари ширкатига ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган. Аммо мазкур уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг биронтаси йиғилишга келмаган. Шундан сўнг 10-уй, 16-хонадонда яшовчи фуқаро Кунгорова Наргиза маҳалла фуқаролар йиғини идорасига келиб, ҳеч қандай сабабларсиз маҳалла раисининг “Мафтуна коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ишига аралашишга ҳаққи йўқлигини важ қилиб жанжал кўтарган.

“Буюк турон” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси М.Джалалов фуқаро Кунгорова Наргизага “Мафтуна коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятига аралашиш нияти йўқлигини, ширкат ҳозирда фаолият кўрсатмаётганлиги учун 10-уйга бошқа уй-жой мулкдорлари ширкатини бириктириб қўйиш мақсадида аҳоли фикрини ўрганиш учун йиғилиш ўтказмоқчи бўлганлигини айтган. Аммо фуқаро Кунгорова Наргиза бу тушунтиришларга қулоқ солмай тўполон қилишда давом этган.

Юнусобод тумани маҳаллалар кенгаши томонидан фуқаро Кунгорова Наргизага мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. Ҳозирги кунда мазкур уйга хизмат кўрсатувчи ширкат мавжуд эмас.           

Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши

Манба: Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 163
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech