Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ёшлар сиёсатига бағишланган ўқувлар бошланди
26 Feb 2018

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши қошидаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарларининг беш кунлик ўқувлари бошланди. Уқув курси давомида тингловчиларнинг ёшлар сиёсати, ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга бағишланган машғулотлар ўтилиши режалаштирилган.

Бугун ўқув курсининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Республика кенгаши раисининг ўринбосари А.Мирзажонов иштирок этди ва тингловчилар билан мулоқот қилди. Шунингдек, кун давомида тингловчилар “Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги” ҳамда “Шахс маънавиятини шакллантиришда китобхонликнинг ўрни” каби машғулотларда ҳам иштирок этишди.

Ўқув курси якунида тингловчиларга тегишли сертификатлар топширилади.

image_1J.jpg

image_6C.jpg

image_FU.jpg

image_lH.jpg

image_x2.jpg
Манба: Тошпўлат Холиқов / Кўришлар: 282

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech