Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Туман ғолиблари аниқланди
26 May 2018

Наманган вилоятининг Чортоқ туманда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт мусобақаларига жалб этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгаши ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

2018 йилнинг 5-17 май кунлари тумандаги мавжуд 13 та ҳудудлар ўртасида мусобақанинг дастлабки босқичи ўтказилган эди. Ушбу босқичда ғолиб чиққан Боғистон, Бозомзор, Ўрикзор, Наманган, Байналмилал, Бешкапа, Кесканёр, Алишер Навоий, Саркор, Бўлон, Навбаҳор, Оромгоҳ, Чорсу маҳалла фуқаролар йиғинлари 2018 йилнинг 23-25 май кунлари туман марказидаги “Вилдан” мини футбол майдонида ўзаро беллашдилар.

Ўтказилган спорт мусобақасида Алишер Навоий МФЙнинг “Навоий ёшлари” жамоаси 3-ўринни, Бешкапа МФЙнинг “Бешкапа” жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, Байналмилал МФЙ ёшларининг “Байнал” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, туман чемпионлигини қўлга киритди.

Бундан ташқари, ўтказилган мусобақанинг энг яхшиларни аниқлаш мақсадида турли номинацияларда иштирокчилар тақдирланди. Жумладан, “Энг яхши дарвозабон” номинацияси бўйича “Байналмилал” МФЙ ўйинчиси Миржалол Маматханов, “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича Кесканёр МФЙ ўйинчиси Муҳаммадбобур Ҳамидов, “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича Алишер Навоий МФЙ ўйинчиси Отабек Валиханов, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” номинацияси бўйича “Байналмилал” МФЙ ўйинчиси Рахмонжон Ўринов топилди.

Шу куни туман марказидаги ёзги амфитетрда “Ёшлар оқшоми” гала кенцерти ташкил этилиб, мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари туман хокими О.Хайдаров томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Манба: Кенгаш матбуот хизмати / Кўришлар: 235

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech