Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Самарқанд ҳудудидаги маданий мерос объектлари оёқости қилинганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали берилган хабарга муносабат
17 Mar 2020

Маълумки, халқаро М-39-магистрал автомобиль йўлининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи “Тахтақорача” довонининг бошланиш қисмида “Тешиктош” массиви жойлашган бўлиб, бу манзил ушбу йўлдан ўтувчи хорижий ва маҳаллий туристларнинг доимий тўхташ жойига айланган. Шу билан бирга ушбу маданий ва туристик объектнинг лозим даражада ҳимоя қилинмаётганлиги натижасида бу ердаги тошларга турли хил ёзувлар ва битиклар туширилиб, ушбу масканнинг ташқи кўриниши ва нуфузига зарар етказилмоқда.

Натижада ушбу ҳолат юзасидан хорижий туристлар, меҳмонлар ҳамда вилоятимиз раҳбарияти томонидан ҳақли эътирозлар билдирилиб, турли ОАВларида танқидий мулоҳазалар билдирилмоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Одил Элмурод бу борада ўзининг ҳақли эътирозларини билдирган.

Ҳозирда ушбу масала юзасидан Ургут туман ҳокимлиги ҳамда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиш ўтказилиб, 15 кун муддатда ушбу жойдаги тошларга ёзилган ёзувларни зарар етказилмасдан тўлиқ ўчириш чораларини кўриш, маданий объектга келиб-кетувчилар устидан доимий назоратни амалга ошириш мақсадида кузатув камераларини ўрнатиш, “Тешиктош” маданий мерос объектини сақланиши ва атрофини ободонлаштириш борасида тегишли ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бошқарма Ахборот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 26

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech