Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Самарқанд тумани “Қўштамғали” маҳалласида яшовчи фуқаро Дилдора Ражабованинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеомурожаатига муносабат
25 Mar 2020

Мазкур мурожаат Самарқанд тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, Самарқанд туман ҳокимининг 2019 йил 03 майдаги 2610-К-сонли қарорига асосан, фуқаро Ражабова Дилдора Қурбоновнанинг номига 0.06 га ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер майдонига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилганлиги, Самарқанд туманидаги “Қўштамғали” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан бузилишга тушган турар ва нотурар бинолар қаторида мазкур фуқаро Д.Ражабова яшаш хонадонининг ҳам маълум бир қисми бузилишга тушганлиги учун Д.Ражабова номига очилган 004/16/19-сонли банк ҳисоб рақамига товон тариқасида 151 000 000 (бир юз эллик бир миллион) сўм давлат томонидан компенсация пул маблағи ўтказилганлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Д.Ражабовага “Қўштамғали” маҳалла фукаролар йиғини ҳудудидан 0.04га ер майдони ажратилган ҳамда Д.Ражабовага 6 ой давомида оиласи билан бирга ижарада яшаши учун 6 700 000 (олти миллион етти юз минг) сўм пул маблағи ажратилган.

Самарқанд тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан Д.Ражабовага тушунтириш ишлари олиб борилганлигини ва унинг эътирозлари йўқлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 23

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech