Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Дамас" ҳайдовчисига қўл кўтариб, аёлларни бўралатиб сўккан маҳалла раиси “иши”ни прокуратура ўрганади” номли мақола юзасидан
12 Oct 2019

Сурхондарё вилояти маҳаллалар кенгаши томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси “М.Ғ.М.” ҳатти-ҳаракатлари юзасидан шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ва Ангор тумани “Навшаҳар” маҳалласида яшовчи "Дамас" русумли автотранспорт хайдовчиси “Г.Б.” ўртасида содир этилган холатлар юзасидан қуйидагилар аниқланди.

“Пахта–2019” ҳосилини тезда териб олинишида Музработ тумани “Фидокор” маҳалласида яшовчи иш билан банд бўлмаган аҳоли билан меҳнат шартномаси асосида пахта отряди тузилган бўлиб, ушбу ҳолатда иштирок этган фуқаролар ҳам шу отряд таркибида бўлган.

Тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, ушбу фуқаролар пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми тугагунга қадар ишлашларига келишилган бўлса-да, ҳохлаган вақтларида кунлик ишлашга кетиб қолиш холатлари содир этиб келинган. Ҳайдовчи “Г.Б.” Музработ тумани “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизларга телефон қилиб, кунлик ишга олиб кетишини ва кўпроқ иш ҳақи беришини айтган. 11 нафар хотин-қизларни техника қоидаларига ва ҳаракат хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан олиб кетаётганида маҳалла раиси “М.Ғ.М.” томонидан тўхтатилган.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан ҳайдовчи “Г.Б.”га ҳолат бўйича изоҳ беришини талаб этганида, ҳайдовчи томонидан – “Сен кимсан? Менга буйруқ берадиган ЙПХ ходимимисан?, Бор қўлингдан келганини қилгин!”, – деб ҳақоратли сўзлар ишлатилган. Натижада маҳалла раиси “М.Ғ.М.” ҳайдовчи ва автомашина ичидаги ўзи раислик қилиб келаётган маҳалланинг 11 нафар хотин-қизларни автомобилдан мажбуран тушириб олган ҳамда шартнома асосида пахта теримига чиқишини тушунтирган. Фуқаролар бу тушунтиришларга эътибор қилмасдан, “М.Ғ.М.”га нисбатан истеҳзоли кулиб, калака қилган.

Маҳалла раисининг тушунтиришича ҳайдовчи ва хотин-қизлар томонидан ҳақоратли сўзлар ишлатилганидан “М.Ғ.М.” ҳам жаҳл устида қўпол сўзларни ишлатганлигини билдирди. 

Ҳайдовчи “Г.Б.” ўзи ва хотин-қизларнинг маҳалла раисига нисбатан қўпол сўзлари ва хатти-ҳаракатларини телефонига ёзиб олмасдан, атайин “М.Ғ.М.”нинг сўзларини мобил телефонига съемка қилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат бўйича Музработ туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётган бўлиб, аниқлик киритилганидан сўнг аслида воқеа қанақа бўлганлиги ойдинлашади.

Манба: Республика маҳаллалар кенгаши Ахборот хизмати / Кўришлар: 295

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech