Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Apr 2020

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Челактепа кўчасида яшовчи фуқаро Убайдуллаев Ғофур Абдиевич оилали, вояга етмаган 3 нафар фарзанди, шунингдек, қарамоғида бир нафар синглиси бор.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги №44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш” комиссияси хулосасига асосан, 2020 йил апрель ойидан Ғ.Убайдуллаевнинг фарзандларига 14 ёшгача бўлган бола парвариши учун белгиланган нафақа тайинланган.

Фуқаро Ғ.Убайдуллаев хонадонига 2020 йилнинг 1 апрель куни туман 4-сектор раҳбари, 17 апрель куни ихтиёрий ҳомийлик қилиш истагини билдирган тадбиркор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” томонидан ҳам 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек, Ғ.Убайдуллаев 2020 йил 01 апрелдан бошлаб “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинган.

Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 6
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech