Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Пастдарғом  туманидаги эҳтиёжманд оилалар аҳволи ўрганилмоқда
26 Feb 2020

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган Республика ишчи гуруҳи Самарканд вилоятида ўрганишлар ўтказмоқда. Пастдарғом тумани маҳаллаларида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган эҳтиёжманд оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалардан бўлган хотин-қизларга зарурий ёрдамлар кўрсатиш ва бошқа муаммолар "Йўл харитаси" га киритилиб, ижросини таъминлаш чоралари олиб борилмоқда.

— Ўрганишлар давомида эҳтиёжманд хонадонлар ҳамда хотин-қизларнинг оилаларига ташриф буюриб, улар мушкулини осон этиш мақсадида қилинган хайрли ишлардан кўнгли ярим инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди. Кимнингдир нигоҳида қувонч, кимдадир бахтиёрлик кўз ёшлари пайдо бўлди, — деди Республика Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шўъба мудири, ишчи гуруҳи аъзоси Н.Абдуллаева. — Президентимиз ташаббуслари билан халқ билан яқин мулоқот қилган ҳолда оддий одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар инсонларнинг эртанги кунга ишончини оширишга, ҳаётдан эртага эмас, бугун рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 77

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech