Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Суенли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Юсупованинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеомурожаатига муносабат
27 Feb 2020

Фуқаро Н.Юсупова ўз видеомурожаатида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилаётган маблағлар қай тартибда сарф этилмоқда ҳамда ва бу пуллар ўз эгаларига етиб боряптими?” деган саволлар атрофида ўз мулоҳазаларини билдирган.

Мазкур саволларга жавоб сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағларини тақсимлаш қарори асосида маҳаллий ҳокимият органларининг ҳам ҳудудий “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағларини тасарруф этиш бўйича қарорлари чиқарилади ва шу асосда мазкур маблағлар манзилли тақсимланади. Маблағларни тақсимлаш ижроси давлат органлари томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида фуқаролар йиғини қошидаги “Ижтимоий қўллаб- қувватлаш комиссияси” хулосалари асосида 2 ва 14 ёшгача бўлган болаларга бериладиган нафақалар тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарори асосида 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, шу жумладан қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тўғридан-тўғри фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан (ФҲДЁ) мустақил равишда сўраб олиниши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546 сонли Қарорининг 2 бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари қарорнинг 2 иловасида назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 63

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech