Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Нуронийлар – ҳаёт йўлларида таянчимиз ва суянчимиз
28 May 2018

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 15 февралдаги 9-сонли баёни билан тасдиқланган “2018 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Дастурининг 56-банди ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

         Мамлакатимизда нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳалла институтини жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш борасидаги ислоҳотлар эл-юртимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

          Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгаши томонидан баркамол авлодни тарбиялашда катта ёшдаги авлодлар билим ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшлар ўртасида миллий-маънавий қадриятларни тарғиб этиш мақсадида Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар масканида” “Нуронийлар – ҳаёт йўлларида таянчимиз ва суянчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

       Мазкур тадбирда уруш ва меҳнат фаҳрийлари, маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзолари, Гулистон давлат унверситети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, академик лицей, касб-ҳунар колежлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари,  нотинч оилаларнинг фарзандлари, профилактик ҳисобида турувчи, нотинч, ноқобил оилаларда тарбияланаётган уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

         Маънавий-маърифий тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бектурсун Пирматов, Муҳаммад Хўжабеков, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиблари Абдураззоқ Нажмиддинов, Ҳамза Эшназаров ҳамда Шаҳринсо Жумаевалар йиғилганларга уруш хотиралари, ҳаёт ва меҳнат фаолиятларидан ҳикоя қилиб бердилар. Ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдалана олиш масъулияти ёшларга атрофлича тушунтирилди.

     Ушбу тадбир орқали нуроний, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз ҳалол меҳнат ва мустаҳкам ирода билан жамиятимизнинг ҳақиқий фидойиларига айланганини ёшларимизга, айниқса, махсус ҳисобдан чиқарилган ва нотинч оилаларнинг фарзандлари ҳамда уюшмаган ёшларга ибрат намунаси сифатида кўрсатилди. Бу эса ўз навбатида, жамиятимизда ўзаро ҳурмат,  меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб – авайлаш ва қадрлашда муҳим аҳамият касб этади.

          Тадбир вилоятнинг 11 та туман, шаҳарларида юқори савияда ташкил этилди.

      Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоб олишди. Санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки руҳ ва хуш кайфият бағишлади.      

      Мазкур тадбир вилоятдаги 221 та фуқаролар йиғинларида юқори савияда давом этмоқда.

Манба: Кенгаш матбуот хизмати / Кўришлар: 236

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech