Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Наврўз байрами муносабати билан 2018 йил  18 март куни ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари тўғрисида
18 Mar 2018

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги 187-ф-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида Ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудий штаблар ташкил этилди.

Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан умумлаштириш мақсадида “Маҳалла” фондида Республика штаби ташкил этилди.

Республика штаби томонидан кунига икки маратоба (соат 12:00 ҳамда 17:00да) ҳашарнинг бориши ҳақида маълумотлар олинмоқда.

2018 йил 18 март якунига кўра, умумхалқ хайрия ҳашарида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

– 29,1 минг гектарга яқин майдонлар ободонлаштирилди;

– 36,2 минг тоннадан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланди;

– 20,1 минг км.дан ортиқ узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;

– 7,1 мингдан ортиқ қабристонлар ва 583 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;

– 8 млн. 917 мингдан ортиқ дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди.

Шу билан бирга, 7,6 млн.дан зиёд манзарали, 5,4 млн.дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 12 мингдан ортиқ техника воситалари жалб этилди.

Кўчалар ва маҳаллаларимизни кўркам этиш мақсадида 8,6 млн.дан ортиқ гул кўчатлари ўтказилди.

Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилди. Хусусан:

– 10,8 мингдан ортиқ кам таъминланган оилаларнинг
339 минг м2га ортиқ уй-жойлар ҳашар йўли билан таъмирланди;

– 15,2 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга, шундан 6,3 минг ортиқ ногиронлиги бўлган фуқаролардан ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Мазкур хайрия тадбирлари орқали 2 млрд. 550 млн. сўмдан ортиқ, шундан 230,0 млн.дан ортиқ маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Ҳашар куни маҳаллаларда 149 та ижтимоий ва маиший объектлари, жумладан:

– 12 та маҳалла идоралари, маҳалла гузарлари, нуронийлар маскани, 19 та болалар ҳамда спорт майдончалари (футбол, теннис. баскетбол ва бошқалар) ва 14 та таълим муассаса бинолари;

– 93 та ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари (кўп қаватли уй-жой биноси, савдо дўкони, гўзаллик салони, сартарошхона, дорихона, тўйхона ва бошқалар), 11 та ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишга топширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан мамлакатимизнинг 12,2 млн. нафардан ортиқ фуқаролар, шундан 8,0 млн нафардан ортиқ яқин ёшлар иштирок этди.

Фармойишга мувофиқ, ҳудудларда умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

Манба: Республика Ишчи гуруҳи / Кўришлар: 199

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech