Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мурожаатлар бўйича Қарши шаҳри “биринчи ўрин”да
8 Nov 2018

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг катта қисми Қарши шаҳри (1135 та), Деҳқонобод (550), Ғузор (467), Чироқчи (450), Қарши (449) ва Яккабоғ (441) туманларига тўғри келган. Фуқаролар асосан уй-жой, ишга жойлашиш, моддий ёрдам кўрсатиш, нафақа олиш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф қилиш каби масалалар бўйича мурожаат қилишган.

Вилоят ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2018 йил 15 октябрдаги баёни ижроси бўйича бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда айтилди. Унда шу йилнинг 9 ойида вилоят ҳокимлиги аппаратида, бошқармалар, идоралар, давлат иштирокидаги ташкилотларда, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Вилоят ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Зафар Рўзиев раислигида ўтган йиғилишда ижро интизомини таъминлашда талабчанлик етарли даражада эмаслиги, мурожаатларни кўриб чиқишда тизимли назорат ўрнатилмагани, айрим масъул шахслар томонидан ўз вазифасига юзаки муносабатда бўлингани қайд этилди.

Мазкур масалаларнинг аксарини бевосита ҳудуднинг ўзида ҳал қилиш имкони бўлса-да, маҳаллий раҳбарлар ва мансабдор шахслар бунга панжа орасидан қараган, фуқаролар ўз вақтида қабул қилинмаган, етарли даражада тушунтириш берилмаган. Айрим туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари сайёр қабуллар ўтказмаган, муаммони жойига бориб ўрганишга эътибор қаратмаган.

Ҳисобот даврида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан 43 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилган, 189 та такрорий мурожаатга йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали вилоят ҳокимлигига 9 ойда келиб тушган мурожаатларнинг 426 тасини ўрганишда  муддат талаблари бузилган.

Қолаверса, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими, бандлик, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, ҳудудий электр тармоқлари ва маҳалла тизимида мурожаатлар сони кўпайгани айтилиб, ижро интизомига қатъий риоя қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: Шоҳиста Бозорова / Кўришлар: 23

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech