Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Mening yurtim” телеканалида Фарғона вилояти Бағдод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Олмазор кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро Яминская Оксана Владимировнанинг яшаш шароити ҳақида намойиш этилган видеолавҳага муносабат
17 Jan 2020

Видеолавҳада намойиш этилган ҳолатлар бўйича Фарғона вилояти ҳамда Бағдод туман маҳаллалар кенгашлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

1979 йил Фарғона вилояти Бағдод туманида туғилган фуқаро Яминская Оксана Владимировна бир нафар вояга етмаган фарзанди ҳамда укаси, II гуруҳ ногирони, 1986 йилда туғилган — фуқаро Яминский  Руслан Владимирович билан бирга мазкур манзилда истиқомат қилади.

О.Яминская укаси билан бирга туман бозорида эски буюмлар сотиш билан шуғулланади. Бу оилага “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бир неча йиллардан буён кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам нафақаси, шунингдек, турли байрам тадбирларида тадбиркорларимиз томонидан ижтимоий кўмак мунтазам бериб келинмоқда.

Ушбу бино 1917 йил қурилган бўлиб, ҳозирги вақтда яроқсиз ҳолатга келган.

О.Яминскаяга қўни-қўшнилари, хусусий тадбиркорлар томонидан мазкур уйни сотиб, унинг пулига давлатимиз томонидан қурилаётган уйлардан олиб бериш бўйича бир неча бор таклиф билдирилган. Аммо О.Яминская уй ота-онасидан унга меърос сифатида қолганлиги сабабли уйни сотишни истамаган. Шунингдек, Бағдод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Ҳамдамов, туман 4-сектор раҳбарлари ва туман ИИБ ходими Ш.Бойназаров томонидан ҳам О.Яминскаяга уйни бозор нархи талаблари асосида сотиб, давлатимиз томонидан қурилаётган уйлардан олиш бўйича бир неча бор таклиф билдирилган. Аммо О.Яминская уйи учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ беришсагина сотиши мумкинлигини айтиб, билдирилган таклифларга рози бўлмаган.

Бағдод тумани ҳокимлиги томонидан О.Яминскаянинг оиласи ва яшаш шароити ўрганилганда, О.Яминская ҳокимият вакилларига ҳокимлик ҳисобидан уйни бузиб, унинг ўрнига янги уй қуриб бериш талабини қўйган.

Ҳозирда Бағдод тумани ҳокимлиги ва “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан О.Яминскаянинг уйини бузиб, унинг ўрнига янги уй қуриб бериш бўйича мавжуд имкониятлар қидирилмоқда.    

Фарғона вилояти маҳаллалар кенгаши

Манба: Фарғона вилояти маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 63

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech