Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Меҳр-мурувват, хайр-саховат — халқимизга хос қадрият
25 May 2018

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон дарвоза” маҳалласида истиқомат қилаётган Равшан Иброҳимовнинг ҳам Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига қилган мурожаати изсиз кетмади. Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги фармонига мувофиқ унинг ёш оила экани, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олиниб, унга замонавий, энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси туҳфа этилди.

— Бугун мен бундай эътибордан жуда руҳландим, — дейди Равшан. — Яқинда уйландим, энди бир ўзим эмасман. Ёшлигимдан ахборот технологияларига қизиқаман. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, оиламга оз бўлса-да, ҳисса қўшиш мақсадида тадбиркорлик қилмоқчиман. Уйда “Paynet” очиб, қоғоздан нусха кўчириш билан ҳам шуғулланаман.

Равшанбекнинг турмуш ўртоғи Муножатхон Иброҳимова жисмонан соғлом, маънан етук оилада ёш келин тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан барчанинг ҳурматини қозонган.

— Фарзандимнинг қувончидан бошим осмонга етди,— дейди Равшанбекнинг онаси Матлуба Ибрагимова. — Ўғлим жуда тиришқоқ. Давлат ишларида ишлашни орзу қиларди. Ишга ҳам кирди, лекин соғлиғи тўғри келмади. Кун сайин юришга қийнала бошлади. Уйда тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имконият яратиб беришганидан миннатдормиз.

Фуқаролар муаммоларини атрофлича ўрганиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётгани кенг кўламли ишлар уларнинг давлатга, ўз келажагига бўлган ишончини янада ошираётир.

Манба: Арофат УМАРОВА, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижроия аппарати девонхона бўлими мудири. / Кўришлар: 32

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech