Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Марҳамат туманидаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
27 Mar 2020

Республика ишчи гуруҳи вакиллари Андижон вилояти Марҳамат туманидаги "Қорақўрғон", "Бозорбоши", "Бўрибоши" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, бемор ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда бугунги синовли кунларда ҳар бир фуқаро Давлатимиз Раҳбарининг доимий эътиборида эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Ишчи гуруҳ мазкур маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уй-жой, тиббий ёрдам, нафақа ва моддий ёрдам каби аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ўрганди ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берди.

Шунингдек, аҳолига айни пайтда уйда ўтириб, ўз ва яқинлари саломатлигини асрашлари лозимлиги тушунтирилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 10

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech