Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Жиззах вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди
21 Feb 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Жиззах вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари оила ишлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма бошлиқлигига Мухторова Назира Абдусаттаровна тайинланди. Назира Мухторова вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, тайинлов доирасида бошқарма бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлари ҳам тайинланди.

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА / Кўришлар: 246

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech