Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИДАН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЯНГИ ТАШАББУС!
21 Mar 2020

Юртимиздаги маҳалла тизими ходимлари ҳам коронавирус касаллигига қарши курашда ўзига хос челленж шаклида тарғибот ишларини олиб бормоқда. “Маҳаллам аҳли соғлиги – менинг соғлигим”, “Менинг маҳалламга короновирус дахл қила олмайди!”, “Маҳаллам аҳлининг саломатлиги — юртим бойлиги”, “Маҳалламнинг ҳамжиҳатлиги ҳар қандай касалликни енгади”, “Келинг, ниқоб тақиб, касалликка қарши кураш йўлида бирлашайлик!” каби долзарб ғояларни ўз ичига олган мазкур ташаббус ҳозирда барча маҳаллаларда кенг олиб борилмоқда.

Қадрли юртдошлар, биз ҳам бу фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, аввало, ўзимизни, яқинларимизни касаллик юқишидан асрайлик. Зарур эҳтиёт чораларини кўриб, тиббиёт вакиллари тавсияларига тўла амал қилайлик.

#“Маҳаллам аҳли соғлиги – менинг соғлигим”,

#“Менинг маҳалламга короновирус дахл қила олмайди!”,

#“Маҳаллам аҳлининг саломатлиги — юртим бойлиги”,

#“Маҳалламнинг ҳамжиҳатлиги ҳар қандай касалликни енгади”,

#“Келинг, ниқоб тақиб, касалликка қарши кураш йўлида бирлашайлик!”

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 32

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech