Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Kun.uz сайтида эълон қилинган “Сариосиёдаги охиригача обод бўлмай қолган маҳалла: Шароит йўқлигидан қариялар қийналишмоқда” номли мақола юзасидан муносабат
25 Mar 2020

Мақолада келтирилган ҳолатлар бўйича Сариосиё туман Халқ қабулхонаси мудири О.Жўрабекова, Сариосиё туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Хасанов, Сариосиё тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа мутассади ташкилотлар вакиллари иштирокида Ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида қуйидагилар аниқланди ҳамда тегишли чоралар кўрилди:

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 6,273 км ички йўллар таъмирланиши, шундан 4,623 км тошлаш ва 1,650 км қора-қоришма ётқизилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 7,987 км (127 %) га, яъни 6,160 км тошлаш ишлари  ва 1,827 км йўлда қора-қоришма ётқизиш ишлари олиб борилган. Йўлнинг бир қисмидаги қопламада бузилишлар пайдо бўлганлиги сабабли пудратчи — “Сариосиё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”га мазкур йўлни қисқа муддатда талаб даражасига келтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳалланинг “Чароғон” ва “Чорбоғ” қишлоқларида 2 дона 100 кВа ли қўшимча трансформатор ўрнатиш, мавжуд 9 дона трансформатор ва 4,8 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 11 км электр тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 2 дона 100 кВа ли трансформатор ўрнатилган, 9 дона трансформатор, 4,8 км электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланган ҳамда 11 км (100 %) электр тармоқлари реконструкция қилинган.

Мурожаатда яроқсиз холга келиб қолганлиги баён этилган 250 кВали трансформатор хақиқатдан ҳам ёниб кетган, натижада фуқаролар бир кун электр таъминотидан узилиб қолган. Қисқа муддат ичида янги 400 кВали трансформатор ўрнатилган ва аҳоли тўлиқ электр энергия билан таъминланган.  

“Гулобод” маҳалласида жами 975 та хонадон бўлиб, шундан 219 таси табиий газ билан таъминланган, қолган 756 таси табиий газ танқис ҳудудда жойлашганлиги сабабли суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. “Обод қишлоқ” дастури асосида “Гулобод” маҳалласи аҳолисини 76 та газ ҳамда 25 тонна суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, амалда маиший газ баллонлари 103 та (136 %) га ва суюлтирилган газ билан 44 тонна (183 %) га ортиғи билан таъминланган.

Маҳалладаги Мустақиллик кўчасида ўрнатилган 2 дона маиший чиқинди йиғиш қутисида тўпланган чиқиндилар туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан олиб чиқиб кетилди ҳамда камчиликлар бартараф этилди.

Мурожаатда баён этилган масжид 1990 йилда қурилганлиги, ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ушбу маҳалла марказида расмий фаолиятдаги барча қулайликларга эга 400 ўринли “Домулло Муҳаммадшариф” жомеъ масжиди мавжудлиги ва унинг оралиқ масофаси 1200 метр узоқликда жойлашганлиги сабабли 2012 йилда мазкур масжид  фаолияти тугатилган.

Маҳалладаги мавжуд ариқлар аҳоли томонидан ҳашар йўли билан тозаланди.

Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 24

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech