Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш муҳим масала
6 Jun 2018

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 15 февралдаги 9-сонли баёни билан тасдиқланган “2018 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Дастурининг 14-банди ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ҳудудларда касаначиликни ривожлантириш орқали маҳаллаларда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг Боёвут туманида “Сирдарё Аграпилла” МЧЖ билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.

Тадбирда “Сирдарё Аграпилла” МЧЖ ходимлари томонидан пилла етиштиришда олинадиган даромадлар, мамлакатимизда пиллачилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ипак қурти боқиш билан шуғулланаётган оилаларга яратилган имкониятлар, бир мавсумда 3 маротаба пилла етиштириш тартиблари тўғрисида ўқув-машғулоти ўтказилди. Семинар савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, иштирокчиларга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда тайёрланган буклетлар тарқатилди. Семинар якунида ипак қурти боқиш билан шуғулланиш эвазига 10 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Манба: Назира Махкамова Сирдарё вилоят кенгаши бош мутахассиси / Кўришлар: 36

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech