Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 May 2018

2018 йил 11 май куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов олиб борди.

Кенгаш мажлисида Ботир Раҳматович Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Ботир Парпиев 1989-1998 йилларда ички ишлар вазирлиги турли раҳбар лавозимларида, жумладан, 1998-2002 йилларда ички ишлар вазирининг ўринбосари, 2002 йил июндан декабрга қадар Фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 йилларда Давлат божхона қўмитаси раиси, 2004 йил 17 февралдан буён Давлат солиқ қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди. 
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 189

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech