Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи она ва бола ўртасидаги зиддият акс этган видеолавҳага муносабат
17 Mar 2020

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарияти ва Нарпай туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари тумандаги “Зоир ота” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган мазкур ҳолатни атрофлича ўрганишди.

Бўлиб ўтган воқеа муносабати билан ўтказилган йиғилишда содир этилган бу каби ҳолатлар сўнгги вақтларда ортиб бораётганлиги, натижада маҳаллаларда носоғлом муҳит шаклланаётганлигини, бунга сабаб фуқаролар орасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари етарли даражада ташкил қилинмаётганлиги ҳақида айтиб ўтилди ҳамда “Зоир ота” маҳалласи раҳбарларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Ўз ишига масъулият билан ёндошмаганлиги, хизмат вазифасини тўлиқ бажармаганлиги сабабли “Зоир ота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Самадов ва мутахассиси Х.Турсуновалар тегишли тартибда ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 31

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech