Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган фуқаро О.Сафарованинг видеомурожаатига муносабат
24 Feb 2020

Фуқаро О.Сафарова Навоий вилояти, Навоий шаҳар “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Амир Темур кўчаси, 30-уй, 18-хонадонда яшайди. У ўз видеомурожаати орқали тепа қаватда яшовчи қўшнисининг уйидан сув тошиши натижасида ўз уйи моддий зарар кўрганлиги тўғрисида маълум қилган.

Мазкур видеолавҳа Навоий шаҳар “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан ўрганилиб, фуқаронинг уйига юқори қаватдаги 28-хонадондан эмас, 29-хонадоннинг трубаси ёрилганлиги туфайли сув оқиб тушганлиги аниқланган.

29-хонадондаги мазкур муаммо мутахассислар томонидан бартараф этилди. 

Фуқаро О.Сафарова мурожаати ўрганилганлиги юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилди ҳамда фуқаронинг бошқа эътирози йўқлиги ҳақида тушунтириш хати олинди.

Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 139

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech