Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “3 болани ёлғиз боқаётган ногирон ота нега пенсия ҳам, моддий ёрдам ололмаётир?” номли видеолавҳага муносабат
17 Mar 2020

Видеолавҳада кўрсатилган Самарқанд шаҳар, “Ҳунармандлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бедил кўчаси 16-«А» уйнинг, 8-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Рашид Кубаевнинг ночор шароитда яшаётгани, унга давлат томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаётгани тўғрисида берилган хабар юзасидан Самарқанд шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, 3-Ички ишлар бўлими маъсул ходимлари ушбу фуқаронинг хонадонига бориб вазиятни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида 1976 йилда туғилган фуқаро Рашид Кубаевнинг ногиронлиги (аммо ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмас), юқорида кўрсатилган манзилда шаърий никоҳдаги 2 нафар хотини билан бирга яшаётганлиги маълум булди. Жумладан, 1987 йилда туғилган Ч.Турсуновадан 2 нафар, Н.Рахимовадан бир нафар фарзанди бор. Яна бир шаърий никоҳдаги хотини, 2019 йил ноябрь ойида вафот этган марҳума У.Исмоиловадан бир нафар ўғли бор.

“Ҳунармандлар” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Р.Кубаев ҳолидан мунтазам хабар олиб турилгани, икки нафар қизига 2020 йилнинг январь ойидан нафақа пули тайинланганлиги аниқланди. Шунингдек, Самарқанд шаҳар маҳаллалар кенгаши томонидан 2019 йилда Р.Кубаевга бир дона гилам ҳамда 800 минг сўм моддий ёрдам берилган.

Ўрганиш ўтказилган куни хам маҳалладаги тадбиркорлар томонидан фуқаро Р.Кубаевга бир миллион сўм беғараз моддий ёрдам кўрсатилди.

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бошқарма Ахборот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 30

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech