Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали фарзандини калтаклаётган аёл тасвирланган видеолавҳага муносабат
17 Mar 2020

Видеолавҳадаги аёл 1986 йилда туғилган фуқаро Рахмонова Лола Учтепа тумани, 13-мавзе, 43-уй, 46-хонадонда фарзандлари 2015 йилда туғилган Рахмонова Комила Анвар қизи, 2019 йилда туғилган Рахмонов Фаррух Анвар қизи билан бирга ижарада яшайди. Турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган Жамолов Анвар Россия давлатида ишлайди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат Учтепа туманидаги "Кўҳна Чўпон ота" маҳалласида жойлашган "Ал-Ҳилол" ресторани олдида содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича Учтепа туман идоралараро комиссияси дастлабки суриштирув ишларини олиб борилди.

Фуқаро Л.Рахмонова билан ҳолат бўйича суҳбат олиб борилганда у бу ишидан афсусда эканлигини билдирган. Шунингдек, бу ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш хати ёзиб берди.

Мазкур нохуш ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чора кўриш учун юборилди.

Фуқаро Л.Рахмонованинг фарзанди Рахмонова Комиланинг саломатлиги ҳозирда қониқарли аҳволда эканлигини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 40

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech