Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий шериклик фаолият самарадорлигига хизмат қилади
7 Nov 2018

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда давлат статистика қўмитасининг қўшма қарори тасдиқланди.

Унда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга эътибор қаратилди. Қўшма қарорга мувофиқ, эндиликда давлат статистика органлари томонидан танлама статистик кузатувларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Бу орқали уй хўжаликлари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар билан ўтказиладиган танлама кузатувларни (танланма статистик кузатувлар йўналишлар бўйича қисман қамраб олинган ҳолда, масалан, тадбиркорлик фаолият турига кўра ойлик, чораклик ва йиллик тарзида ўтказилади) ташкил этишда кузатув сифатини ошириш, фойдаланувчиларга аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи ишончли, тўлиқ ва ҳаққоний маълумотларни тақдим этиш назарда тутилган.

Қарорда, шунингдек, ўтказиладиган танлама кузатувларни амалга оширишда ҳудудий статистика органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий вазифалари ҳам белгилаб берилди.

Манба: Садоқат Махсумова / Кўришлар: 27

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech