Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Жумабоева Зуҳранинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеомурожаатига муносабат
17 Mar 2020

Самарқанд шаҳар "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нарпай кўчаси 11-уй 6-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Жумаева Зуҳра мазкур видеомурожаати орқали "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Т.Мирзаеванинг хатта-ҳаракатлари юзасидан норозилик билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бошқармаси ва Самарқанд шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилиб, ҳолатга ойдинлик киритилди.

Тўпланган маълумотларга кўра, фуқаро З. Жумаеванинг эътирозлари тасдиқланди ҳамда "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Т.Мирзаева ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 25

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech