Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Салоҳиддинова Ҳусниянинг интернет ижтимоий тармоғи орқали йўллаган видеомурожаатига муносабат
2 Apr 2020

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 ДАЗ ётоқхонаси 10-уйда яшовчи фуқаро Салоҳиддинова Ҳусния ҳамда унинг вояга етмаган набираси Султонов Муҳаммадали Жаҳонгир ўғлининг интернет ижтимоий тармоғи орқали йўллаган видеомурожаати юзасидан Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Жиззах шаҳар бўлими ҳамда Жиззах шаҳар ИИБ томонидан мурожаатчининг яшаш манзилига бориб ўрганилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Жиззах шаҳар, Наврўз маҳалласи, Турсунова кўчасида яшовчи қарздор Алишер Ниязқуловдан ундирувчи Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи, 2 ДАЗ ётоқхонаси 10-уйда яшовчи Х.Салоҳиддинова фойдасига 37.963.080 сўм қарзи ва 18.222.278 сўм банк фоизи ҳамда 1.603.536 сўм суд харажатларини ундириш тўғрисида”ги ижро ҳужжати 2019 йил 7 декабрда Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга таништирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини ўрганиш мақсадида тегишли идора ва ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган ҳамда қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Шунингдек, қарздор А.Ниязқулов ижро ҳужжати ижросини таъминлаши лозимлиги, акс ҳолда унга нисбатан қонуний асосда маъмурий жарима қўлланилиши юзасидан давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган ҳамда бу ҳақида қарздордан 2020 йил 10 январда тушунтириш хати олинган.

Тушунтириш хатига кўра, қарздор А.Ниязқулов ҳозирда Тошкент шаҳрида вақтинчалик ижарада яшаётганлигини ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни бўлиб тўлаб беришини маълум қилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 2020 йил 27 февраль куни қарздор ҳисобидан 900.000 сўм миқдорида пул маблағи Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига ундирилган.

Ҳозирда қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 57

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech