Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Отамуратова Сабоҳатнинг собиқ эри билан боғлиқ муаммо акс этган видеомурожаатга муносабат
2 Apr 2020

Фуқаро Отамуратова Сабохат ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Авезов Арслон тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида А.Авезовнинг ота-онаси хонадонига борилди. Унинг онаси Худайберганова Гулсара ва укаси Авезов Алишер, унинг турмуш ўртоғи Болтаева Сабоҳат билан суҳбат олиб борилди.

Аниқланишича, Отамуратова Сабоҳат Боғот тумани “Обод” махалласида яшовчи Авезов Арслонга 2007 йилда турмушга чиққан. 4 йил бирга яшаганлар. Яшаш даврларида 2 нафар фарзанди бўлган. Никоҳдан ажрашиб Хонқа туманида яшовчи бошқа йигитга турмушга чиққан. Ундан ҳам 1 нафар фарзанд кўрган. Ҳозирги кунда Россия Федерациясининг Н.Новгород шаҳрида тикувчилик цехида ишламоқда.

Авезов Арслоннинг онаси Гулсара опа келини Отамуратова Сабоҳатни ёлғон гапираётганлигини, чунки уни собиқ эри Авезов ҳеч қачон таъқиб қилмаслигини, унга собиқ хотинининг қизиғи йўқлигини, у ҳеч кимга зарар етказмаслигини, келини билан телефон орқали гаплашганида, нега бундай гап тарқатиб юрганини сўраганда, келини атайин шундай гап тарқатганини айтган.

Телефон орқали Отамуратова Сабоҳатнинг онаси Мирзаева Ойгул билан гаплашилганда қизи собиқ эри Россия Федерациясининг Н.Новгород шаҳрида юрганида олдидан чиқиб қолиб, таъқиб қилса, деб қўрққанидан, шунингдек, унинг бу ҳақдаги гаплари интернетга чиқишини билмасдан айтганлигини, ҳозир ҳеч қандай гап-сўз йўқлигини, собиқ қудалари билан ҳам яхши муносабатда эканликларини айтди.

Боғот тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 48
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech