Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Чориева Дилфўзанинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат
27 Feb 2020

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Бойбури” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Эсабой қишлоғида яшовчи фуқаро Чориева Дилфўза Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали “Бойбури” маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Суюнов унинг мурожаатларига эътибор бермаётганлиги ҳақида хабар қолдирган ҳамда воқеа бўйича аудиоёзувларни илова қилган.

Мазкур шикоят бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман маҳаллалар кенгаши томонидан Ишчи гуруҳ тузилди. Аниқланишича, “Бойбури” маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Суюнов ростдан ҳам фуқаро Д.Чориева билан телефон орқали суҳбатлашган ҳамда назарда тутилган йўлнинг таъмирга муҳтож қисмини таъмирлаш бўйича суҳбатлашган. Суҳбат давомида гарчи бунга мажбур бўлмаса-да ойлик маошини олганидан сўнг таъмирлаб беришини билдирган.

Фуқаро Д.Чориева ҳамда унинг қўшниси Ибрагимов Улаш ўртасидаги ўзаро келишмовчилик юзасидан “Бойбури” маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари, кўчабошилар — Каримов Жўра, Дўстқобилов Зокир, Худойназарова Жумагул момолар билан бориб, ўз ваколатлари доирасида танбеҳ ва насиҳатлар беришган.

2020 йил 31 январ куни “Бойбури” маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Суюнов раислигида Эсабой қишлоғи аҳолиси ва фаоллари ҳамда участка нозири иштирокида фуқаро Д.Чориева ва унинг қўшниси У.Ибрагимовнинг ўзаро келишмовчилиги юзасидан йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда қишлоқ аҳли бир-бирига ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳат бўлиши кераклиги айтиб ўтилган ҳамда томонларни яраштириш бўйича керакли чоралар кўрилган.

Қамаши туман маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 67

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech