Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Ажойипова Дилфуза Махмуджон қизининг ижтимоий тармоқ каналлари орқали қилган видеомурожаатига муносабат
27 Feb 2020

Наманган вилояти Поп тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Пахтакор кўчаси 9 уй 48 хонадонда яшовчи фуқаро Ажойипова Дилфуза Махмуджон қизининг ижтимоий тармоқ каналлари орқали фарзандига 14 ёшли нафақа пули олиш бўйича қилган видеомурожаатини ўрганиш бўйича Поп туман маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Ф.Ботиров, туман хокимлиги вакили Ф.Эрматов ва туман молия бўлими ўринбосари Б.Хасановлар иштирокида Ишчи гуруҳ тузилди ва воқеа атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди:

Наманган вилоят прокуратурасининг 2019 йил 28 декабрдаги 10.1/10-19-1-сонли, 10.1/10-19-2-сонли, 10.1/10-19-3-сонли протести билан 2019 йил 21 майда “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови, 2019 йил 9 июндаги фуқаролар йиғини органларини шакллантириш бўйича сайлов натижалари бекор қилинганлиги сабабли, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Поп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосарининг 2020 йил 07 январдаги буйруғига асосан “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Бўронова, маъсул котиб М.Хомидовалар лавозимидан озод қилинган. Бунинг натижада бир нечта фуқароларнинг нафақа ҳужжатлари расмийлаштирилмай қолганлиги сабабли “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9 нафар фуқароларнинг нафақаси тўланмай қолган.

Ушбу масала юзасидан “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бошқа фуқаролар ҳам тумандаги турли ташкилотларга мурожаат этишган. Бу масала бўйича 2020 йил 23 январ куни Ишчи гуруҳнинг тумандаги 11-Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг фаоллар залида нафақа олувчи фуқаролар ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Поп туман Кенгаши иштирокидаги, 25 январ куни худуддаги Тиббиёт коллежида тумандаги мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилишларида мазкур масалалар атрофлича ўрганиб чиқилган.

Мазкур йиғилишларда туман ҳокимлиги вакили, молия бўлими ўринбосари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Поп туман Кенгаши ўринбосари томонидан фуқаро Ажойипова Дилфузага 2020 йил январь ва февраль ойлари учун тайинланган нафақа пулларини тез фурсатда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Пахтакор” маҳалла фуқаролар сайловидан сўнг тўлаб берилишлиги тушинтирилди.

Поп туман маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 90

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech