Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бунёдкорлик, ободлик, эзгу ташаббуслар (фоторепортаж)
26 Oct 2018

Инсон борки, ўз уйи, ошёни бўлиши учун интилади. Ота-боболаримиз оилада фарзанд туғилиши билан ерга ниҳол қадаши, имконият туғилса, дилбанди учун пойдевор солишида ҳам катта ҳикмат бор. Бироқ орамизда шундай одамлар борки, улар имконияти чеклангани боис йиллар давомида бошпана орзуси билан яшайди.

Куни кеча пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Иброҳим ота" маҳалласида ана шундай эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож 48 та оилага янги хонадонлар калитлари топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

— Икки нафар фарзандимиз билан ижарада сарсон-саргардон яшардик, — дейди янги хонадон соҳибаларидан бири Ҳабиба Раззоқова. — Рўзғордан орттириб уй олишга имконимиз бўлмади. Бугун — ҳаётимиздаги энг қувончли кунлардан бири. Боиси барча қулайликларга эга, шинам, замонавий хонадон соҳибасига айландим.

Дарҳақиқат, янги уйга кўчиб кирган инсонлар энди ўзлари истаганидек эркин яшашади, ўғил-қизлари яйраб-яшнаб камолга етади, ризқига барака инади. Бугун улар ҳаётларидаги ўзгаришлардан, саодатли дамларни ҳис қилаётганидан боши осмонда, эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорлар.

"Тўйга тўёна", деганларидек, шу куни "Иброҳим ота" йиғинининг янги гузари ҳам фойдаланишга топширилди. Замонавий, барча шароитларга эга бинода маҳалла фаоллари, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилган. 800 дан зиёд китоб фондига эга кутубхона, "Оталар учун дам олиш хонаси", матбуот шохобчаси, новвойхона ҳам аҳоли ихтиёрида.

Манба: Носир ҲАЙДАРОВ фоторепортажи. / Кўришлар: 105

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech