Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ҳар бир раис йиғин етакчисига айланиши шарт
4 Jul 2019

Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоллари) сайловида 9093 нафар номзод демократик тамойиллар асосида ушбу лавозимга сайланди. Шу кунларда уларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарлар барча ҳудудларда давом этмоқда. Хўш, бу тадбирлар янги маҳалла раисларига нима беряпти? Семинарларда қандай масалалар ўртага ташланяптию муаммолар ечими қай йўсинда ҳал этилмоқда? Иштирокчиларнинг айни саволларга доир жавоблари билан қизиқдик.

Аҳил жамоа учун оқилона бошқарув керак

Момосулув БЕРДИҚУЛОВА,

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги «Чироқчи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

— Бугунги шиддатли даврда аҳил жамоани шакллантириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, бандликка кўмаклашиш, одамларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш ва сафарбар этиш орқали фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масаласи ҳар биримиздан етакчилик маҳоратини пухта эгаллашни талаб этади. Шу боис Яккабоғ ва Чироқчи тумани маҳалла раислари учун ташкил этилган ўқув-семинар давомида ўз билимимизни янада мустаҳкамладик.

Машғулотларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ижтимоий соҳаларга ажратилаётган бюджет ва ҳомийлик маблағларини мақсадли ишлатиш юзасидан янги ғоялар, ташаббуслар ҳақида тўлиқ тушунчаларга эга бўлдик.

Бундан буён олган билим ва кўникмаларимизни амалиётга астойдил татбиқ қилишга киришамиз. Менинг олдимга қўйган биринчи галдаги мақсадим — маҳаллада кутубхона, ўқув зали ва спорт тўгараги очишдир. Қолаверса, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ва кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича эътиборни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 95

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech