Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ибрагимов Махмуджоннинг яшаш шароити ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеолавҳага муносабат
27 Feb 2020

Мазкур видеолавҳа орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги С.Неъматуллаев кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Ибрагимов Махмуджон ўзи яшаб турган уй 2019 йил 24 июль куни қўшнисининг уйи билан бирга ёниб кетганлиги, ҳозирги кунга қадар таъмирланмаган уйда яшаб келаётганлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат мутасадди ташкилотлар томонидан жойига чиққан ҳолда, фуқаро М.Ибрагимов иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Фуқаро М.Ибрагимов юқорида кўрсатилган манзилда 2 нафар ўғиллари билан биргаликда истиқомат қилишади. Ҳозирда 1 нафар ўғли оиласи билан ишлаш мақсадида Россия давлатига кетган. Бугунги кунда хонадонда жами 7 нафар фуқаро истиқомат қилади. М.Ибрагимов ва унинг турмуш ўртоғи З.Ибрагимовалар нафақада. Бирга яшаётган ўғли оилавий поликлиникада электрик, унинг турмуш ўртоғи фаррош бўлиб ишлайди. Уларнинг 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Бир нафар фарзанди 2019 йил ноябрь ойида маҳалла фаоллари ва ҳомийлар ёрдамида турмушга узатилган.

Фуқаро М.Ибрагимовнинг уйи ёниб кетган вақтда оилага “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳомийлар томонидан 1 қоп ун, 5 кг. ёғдан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Фуқаро З.Ибрагимовага “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 2019 йил октябрь ойидан олти ой муддатга моддий ёрдам нафақаси тайинланган.

Ёнғин натижасида оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ва бошқа турдаги барча ҳужжатлар ёниб кетганлиги сабабли, уларни қайта тиклашни ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширишда “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан амалий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда М.Ибрагимов ва унинг ўғиллари оиласи билан биргаликда олдин қурилган ўзларига тегишли ҳовлида мавжуд 3 хонадан иборат яшаш шароити бор уйларда истиқомат қилиб келмоқда.

“Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ушбу оилага қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун маҳалла фаоллари билан йиғилиш ўтказилиб, 2020 йил март ойида ҳомийларни жалб қилган ҳолда ёрдам кўрсатиш режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Андижон вилояти маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 94

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech