Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 та муҳим ташаббус аёлларга кўмаклашишга қаратилган
18 Mar 2020

2019 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга оширишга бағишланган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтган эди.

Мажлисда Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг 5 чиси – хотин-қизларни иш билан таъминлаш доирасида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан, кейинчалик эса Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2019 йилги ресурс маблағлари ҳисобидан 5 минг 844 нафар хотин-қизларга 143 млрд. 405 млн сўм миқдорда кредитлар ажратилди.

Шунингдек, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан 2 минг 695 та тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда кичик корхона (цех)лар ташкил этилиб, уларда 22 минг 315 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Ҳудудларда “Устоз-шогирд” тизими асосида хотин-қизларнинг 18 минг 467 нафари хунармандчиликка, 10 минг 030 нафари касаначиликка жалб этилиши орқали, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Хотин-қизлар қўмиталари кўмагида ташкил этилган оилавий боғчалар сони 3 480 тани ташкил этиб, унда 9 524 нафар хотин-қизлар учун иш ўрни яратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни (23.03.2019 йилдаги 6300-хҳ-сон)нинг ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган режа жадвалнинг 60,61-банди ижроси юзасидан 2019-2021 йилларда “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан республика бўйича 271 та тикув-трикотаж корхонаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб 80 880 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

2019 йил давомида “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 78 та мажмуа ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда Республиканинг 75 та туманида жами 111 та тикувчилик мажмуаларида қурилиш ишлари якунланди ва ишга туширилди. Мажмуаларнинг барпо этилиши натижасида жами 35 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

2019 йилда ушбу корхоналарда ишлаш учун уйма-уй юриш орқали 24 минг 263 нафар хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, малака тоифаларига ажратилди (5 775 нафари кўп йиллик тажрибаси бор, 8 792 нафари ўрта даражада, 9 696 нафари тикувчилик фаолиятидан мутлақо бехабар хотин-қизлар ташкил этади).

“Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан ташкил этиладиган тикув-трикотаж корхоналарига ишга жойлаштириш учун тикувчиликдан мутлақо бехабар ва ўрта даражадаги тикувчилик билимига эга 21 минг 500 нафар хотин-қизлар 110 та коллежда қисқа муддатли ўқув курсларида тикувчилик йўналишида ўқитилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизларнинг 13 044 нафарининг бандлиги таъминланди.

14 та ҳудудда “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилди. Марказларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар учун қисқа ўқув-курслари ташкил этилган.

Ушбу марказлар томонидан бугунги кунда 27 148 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касблар бўйича қайта тайёрлаш, бандлигини таъминлаш йўналишлари бўйича кўмаклашилди. Шулардан 11 минг нафар хотин-қизлар қисқа ўқув курсларида ўқитилди ва сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси нинг Бош вазири томонидан 2019 йилнинг 30 сентябрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббусини амалга ошириш тўғрисидаги мажлис” баёнида белгиланган топшириқларни ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича “Мен муваффақиятли аёлман” лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида 19 та лойиҳа ўтказилди.

Шунингдек, ҳудудий тренинг марказларида ишга кириш учун ҳужжатларни қандай тартибда тайёрлаш, интернет ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда иш қидириш, компьтер билан ишлаш, мавжуд меҳнат бозорини қандай бошқариш, Ўзбекистон меҳнат қонунчилининг асослари ҳамда қобилият ва имкониятларни баҳолаш каби йўналишларда аёлларни ўқувларини ташкил қилиш, оилавий меҳмонхонани ва миллий/умумий овқатланиш иншоотларини қандай ташкил қилиш бўйича аёлларни ўқувларини ташкил қилиш, бизнес лойиҳа тузиш, зарур молиявий маблағларни қидириш, элементар бухгалтерия, реклама, маркетинг, рақамли маркетинг,   халқаро бизнес платформасида рўйхатдан ўтиш ва ушбу платформадан муваффақиятли бизнес учун фойдаланиш ва реклама материалларини яратиш бўйича ўқитиладиган курсларнинг ўқув дастурларининг лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Ички миграция таъсиридаги хотин-қизларга замонавий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш борасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланувчи хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитига эга Марказлар ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳага асосан    2020 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Юнусобод туманларида “Кунлик иш бериш маркази”лари фаолиятини бошлади.

2020 йилнинг январь-февраль ойларида бешта муҳим ташаббус доирасида 595 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Ҳудудий “Хотин-қизлар тадбиркорлик” марказлари томонидан 4 361 нафар хотин-қизлар қисқа ўқув курсларида ўқитилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 60

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech